Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 октябрь куни Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин ФИФА кунлари доирасида Тошкентдаги янги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Кувайтлик футболчилар 7 октябрь куни пойтахтга етиб келади ва икки кун давомида машғулот ўтказади. Учинчи куни жамоалар майдонда тўқнаш келишади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Куала-Лумпурда икки карра жаҳон чемпиони Уругвайга қарши майдонга тушади.

Изоҳлар мавжуд емас