Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон келгуси йилда кучга кирадиган WADA кодекси талабларига миллий қонунчиликни тайёрлаган дунёдаги биринчи ва бугунги кунда ягона давлат бўлди.
Бу ҳақда Пекинда Осиё-Тинч океани минтақасида спортда допингга қарши кураш бўйича вазирларнинг XXI ҳукуматлараро йиғилишида маълум қилинди. Тадбирда Ўзбекистон номидан спорт вазири Адҳам Икромов иштирок этмоқда.
Форумда мамлакатда допингга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида қайд этилди. WADA президенти Витольд Банька мамлакатнинг бу борадаги фаолиятини юқори баҳолади. У февраль ва март ойларида республика "compliance" тартиб-таомили доирасида халқаро стандартларга мувофиқлигини муваффақиятли тасдиқлаганини эслатди.
Конференция доирасида Ўзбекистон допингга қарши сиёсатни такомиллаштириш ва халқаро стандартларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тақдимот ўтказди.
Аввалроқ Batafsil.uz. Тошкентда глобал антидопинг тизимини мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум бўлиб ўтгани ҳақида ёзган эди.

Изоҳлар мавжуд емас