Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жисмоний маданият ва спорт вазирлиги маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда спортнинг янги тури - текбол расман тан олиниши режалаштирилган.
Текбол футбол ва стол тенниси қоришмаси ҳисобланади. Тўпни биргина қўл билан ўйнаб бўлмайди. Инсон танасининг қолган барча аъзолари билан тўпга тегиниш мумкин. Фақат тўпга кетма-кет тананинг битта аъзоси билан зарба берилишига рухсат этилмайди. Мақсад - тўпни рақиб томон майдончасига тушириш.
Ушбу спорт тури 2014 йилда икки нафар венгриялик футбол мухлислари туфайли пайдо бўлган. 5 йил ичида текбол спортчилар учун севимли дам олиш усули ва футболчиларнинг профессионал тренажёрига айланиб улгурган. Месси, Неймар, Алисон ва бошқа кўплаб машҳур футболчилар махсус эгри стол устида Роналдиньонинг севимли ўйини ўйнаб, ўзларининг тўп билан ишлаш маҳоратини ошириб келишмоқда.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас