Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик иккита теннисчи - Темур Исмоилов ва Амал Султонбековлар келишилган ўйинлар учун дисквалификация қилинган. Бу ҳақда Теннисдаги ҳаллолликни таъминлаш бўйича Ҳалқаро агентлик (ITIA) маълумотларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жазо 21 июлдан бошлаб кучга кирган. Гап 2019 йилги турнирлардан биридаги келишилган ўйинлар ҳақида кетмоқда.
Исмоилов теннис мусобақаларидан умрбод четлатилган ва 14 минг доллар миқдорида жаримага тортилган, Султонбеков эса 2021 йилнинг 21 июлидан 2026 йилнинг 21 июлига қадар четлатилган ва 8 минг долларга жаримага тортилган. Футболчиларга ҳар қандай теннис мусобақаларида ўйнаш ёки қатнашиш тақиқланади.
Исмоиловнинг энг юқори АТП рейтинги 397, Султонбековнинг эса 1886ни ташкил этган.
ITIA профессионал теннисни коррупциядан ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мустақил органдир. 2022 йилдан бошлаб ITIA теннис бўйича допингга қарши дастур бошқарувини ўз қўлига олади.
Изоҳлар мавжуд емас