Ўзбекистонлик Миша Ге Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди
Спорт

Ўзбекистонлик Миша Ге Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди

1172

Ўзбекистонлик энг таниқли фигурали учувчи Миша Ге, улкан қийинчиликларга қарамасдан, Хельсинкида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб 2018 йилги Қишги Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Турнир қоидаларига кўра, Олимпиадада иштирок этиш учун барча конкурслар бўйича жамланган баллар бўйича 13 ўриндан юқори ўрин эгаллаш керак. Миша Ге 243,45 балл жамлаб, 12 ўрин эгаллади. Айтиб ўтиш керак-ки, Миша машқ давомида олинган кўплаб жароҳатлари туфайли, оғриқ қолдирувчи дорилар таъсирида муз устига чиқди ва энг мураккаб бўлган тўрт айланишли сакрашлардан воз кечди.

Лекин, дастурининг қолган қисмини, жумладан иккита "тройной аксель"ни у бекаму-кўст бажарди ва томошабинларнинг кўплаб олқишига сазовор бўлди. Умид қиламизки, Миша Қишги Олимпиада ўйинларига қадар барча жароҳатларини даволаб, яхши формада мусобақаларга етиб келади. Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ге ўз спорт карьерасини якунлаб дастурлар постановкачиси бўлиш эҳтимоли ҳақида гапирган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...