Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Фарғона вилоятида 2021 йил 1 январдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши учувчисиз учадиган қурилмалар ёрдамида фиксация қилинади. Бу ҳақида вилоят ИИБга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Ушбу қурилмалар ёрдамида куну-тун патруллик ташкил этилиб, белгиланган тезликка, йўл чизиқларига, светофор ишораларига амал қилмаган, пиёдалар ўтиш жойларида пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда тиббий ниқобдан фойдаланмаган, жамоат тартибини бузган фуқароларнинг ҳуқуқбузарликлари аниқланади”, -дея хабар бермоқда ИИБ.
Эслатиб ўтамизки, илгарироқ вилоятда яна бир тажриба тадбиқ этилган бўлиб, унга кўра 2020 йилнинг 17 октябридан бошлаб видеокузатув камералари ниқобсиз юрган одамларни аниқлай бошлаган эди.
Изоҳлар мавжуд емас