Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (ЯИДХП) ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлди.
“Одамлар турли ҳаётий вазиятлар, масалан, ишининг ўзгариши, ўқишга кириши, янги манзилга кўчиши ва бошқа сабаблар туфайли ижара билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади. Энди жисмоний шахслар ЯИДХПнинг янги хизмати орқали кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишлари мумкин”, - дея маълум қилмоқда ЯИДХП.
Хизмат тўлиқ автоматлаштирилган ҳамда шартноманинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот тезкор тақдим этилади. Бунинг учун ариза берувчи ЯИДХПда (авторизациядан ўтади ва ижарага берувчи сифатида маълумотларни тўлдиради.
Сўнгра ижарага олувчига шартнома лойиҳаси учун идентификация кодини беради ёки кодни ижарага олувчининг ўзи «Ариза (лойиҳа)ни текшириш» орқали олиши мумкин.
Ижарага олувчи шартнома лойиҳасини идентификация коди ёрдамида тасдиқлаб, аризани тўлдиришни давом эттиради ва буюртмани жўнатади.
Шартнома автоматик равишда тузилади. Рўйхатдан ўтган шартномани юклаб олиш мумкин. Шунингдек, шартнома муддати тугагач, уни бекор қилиш ҳамда қайта тузиш имконияти ҳам мавжуд.
Кўчмас мулкни ижарага бериш шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/376
Изоҳлар мавжуд емас