Куч тизимидаги манбанинг мухбирига билдиришича, Андижон вилоятида яшовчи 49 ёшли С.А. (тергов манфаатлари юзасидан исм-фамилияси ошкор қилинмади) пул эвазига Ўзбекистон фуқароларини Жанубий Кореяга ишга жўнатишга ваъда берган.
"У қонунга хилоф бўлган бошқа йўллар билан ҳам пул топган. У ҳақ эвазига пойтахт олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун воситачилик қилган, хорижий ўқув юртлари дипломларини нострификация қилинганлиги ҳақида сохта сертификатлар тайёрлаш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у илгари божхона қонунчилигини бузгани ва талончилиги учун икки марта жиноий жавобгарликка тортилган", — деди МХХ вакили. Кореяга ишга бориш истагида бўлганлардан пул ундириш билан шуғулланувчи гуруҳнинг асосий ташкилотчиси фарғоналик У.М. исмли аёл бўлиб, у ўзини Тошкентда фаолият кўрсатувчи Корея қўшма корхонаси вакили деб таништирган.
Аёл гўёки Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонасидаги танишлари орқали ўз ёрдамини таклиф этган. Одамларнинг ишончига кириш мақсадида у қимматбаҳо буюмлар ва тақинчоқлар билан безанган, Toyota Prado автомобилида юрган.
Бу харажатлар ўзини қоплаган. Ушбу жиноий жуфтлик қармоғига 40дан ортиқ ўзбекистонликлар илинган бўлиб, уларнинг ҳар бири Кореяга ишга кетиш учун уларга бир мингдан беш минг долларгача пулни қўшқўллаб топширишган. МХХ ходимлари С.А.ни Ўзбекистон фуқаросини Жанубий Кореяга ишга жўнатиш учун сўралган 4 минг доллар пулдан минг долларини олаётган вақтда қўлга олдилар. Кейинроқ унинг аёл шериги ҳам ушланди. Прокуратура органлари юқоридаги шахсларга Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
МХХ Кореяга ишга жўнатиш учун пул ундирадиган товламачиларни қўлга олди
2478
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0
Изоҳлар мавжуд емас