Загрузка
Загрузка
“O‘zbekiston Pochtasi”  “AliExpress”нинг ўзбекча вариантини ишга туширди.  Компания сотувчи ва харидор ўртасида кафил бўлмоқда
Технологиялар

“O‘zbekiston Pochtasi” “AliExpress”нинг ўзбекча вариантини ишга туширди. Компания сотувчи ва харидор ўртасида кафил бўлмоқда

2147
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “O‘zbekiston Pochtasi” “AliExpress”нинг ўзбекча вариантини ишга туширди. У “Unisavdo.uz” деб номланади. Бу ҳақида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар технологиялари вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Лойиҳа республикада электрон тижоратни янада ривожлантириш ва миллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг харид жозибадорлигини ошириш учун Миллий онлайн- савдо майдончаси сифатида тақдим этилмоқда.

Маркетплейс февраль ойидан бошлаб синов тартибида ишламоқда. Айни пайтда ушбу тизим орқали тадбиркорлар бутун мамлакат бўйлаб ўз маҳсулотларини сотувга қўйиши мумкин. Ўз навбатида, O‘zbekiston Pochtasi харид қилинган маҳсулотни харидорнинг манзилигача етказиб беради.

Шуниси муҳимки, Миллий почта оператори кафил сифатида сотувчи ва харидор ўртасидаги жавобгарликни ўз зиммасига олади.

Ҳозирги кунда O‘zbekiston Pochtasi мутахассислари етказиб берилаётган маҳсулотларни сақлаш ва қадоқлаш тизимини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу эса маҳсулот етказиб бериш харажатлари ва вақтни тежаш имконини беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...