Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги  иккита чорраҳада тақилмаган камар ва уяли телефондан гаплашишни синов тариқасида қайд этувчи  Хитойнинг Hikvision камералари ўрнатилди
Технологиялар

Тошкентдаги иккита чорраҳада тақилмаган камар ва уяли телефондан гаплашишни синов тариқасида қайд этувчи Хитойнинг Hikvision камералари ўрнатилди

5030
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентнинг иккита чорраҳасида тақилмаган камар ва уяли телефондан гаплашишни синов тариқасида қайд этувчи Хитойнинг Hikvision камералари ўрнатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати ҳавфсизлиги компьтерлаштирилган тизими бошқармаси бўлим бошлиғи Шухрат Муродовнинг Batafsil.uz мухбирига берган маълумотига кўра:   "Бизда мавжуд тизимни Хитойдан келтирилган жиҳозларга мослаштириш, хусусан бизнинг иқлим ва бошқа шароитлар: қуёш нури, ёғингарчилик, харорат ўзгариб туришида унинг фаолият юритишини текшириш мазкур йўналишдаги ишлар синов тариқасида амалга оширилмоқда”.

Унинг айтишича, ҳозирги пайида Тошкентда 115 та чорраҳада замонавий видеокамералар ўрнатилган. Улар икки турдаги қоидабузарликлар, яъни светофорнинг таъқиқловчи ишорасига ўтиш ва тезликни оширишни қайд этади.

Жами Тошкент шаҳрида 500 дан ортиқ чорраҳа мавжуд. 2020-2021 йилларда уларнинг барчасига кузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган. Шаҳарда айни кунларда жадал қурилиш ишларининг олиб борилиши, бунинг оқибатида ландшафтнинг тезда ўзгараётганлиги, шунингдек бу мақсад учун йирик маблағ зарурлигини инобатга олган ҳолда жараённи тезлаштириш имконияти бўлмаяпти.

"Истиқболда шаҳарда ҳаракатланиш оқимини қайд этадиган ва ЙҲХБнинг компьютер тизими орқали автоматик тарзда светофорлар ишини мувофиқлаштириб борадиган камералар ўрнатилади. 2019 йилнинг иккинчи чорагида Хитойнинг Hikvision компанияси кўмагида Ўрикзор ва Ипподром бозорларида синов тариқасида тўртта камералар ўрнатилиб, автомобиллар томонидан тўхташ ва сақлаш қоидаларининг бузилишини қайд этиб бормоқда. Камералар сони чегараланганлигининг сабаби шундаки, чоррраҳа, йўл ва бозорларда оммавий равишда ўрнатишдан аввал уларни синаб кўриш лозимдир” ", - деди у.

Видеокамералардан ташқари, кўплаб чорраҳаларда мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқарилган радарлар ўрнатилади.

"Бироқ, видеокамераларнинг афзаллиги шундаки, улар нафақат йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш, балки умуман қамров жойларидаги вазиятни назорат қилиб бориш имконини беради", - деди суҳбатдошимиз.

Видеокамералар электроэнергия таъминотидан узилиб қолган тақдирда 115 та чорраҳанинг ҳар-бирида иккита батареядан иборат шкафлар ўрнатилади. Зарур ҳолларда улар автоматик равишда ишга тушади.

"Ҳозирда бизнинг фойдаланишимизда бўлган видеокамералар инсон аралашуви ва видеоёзувни ўзгартиришга йўл қўймайди. Камералардан олинган маълумотлар бевосита ЙҲХББ компьютер тизими серверига ўтиб, автоматик равишда у ерда қайта ишланади ва жарима тўғрисидаги маълумотлар почта хизмати тизимига юборилади. Ушбу хизмат жарималар тўғрисида хабарномаларнинг тарқатилишини таъминлайди. Мазкур жараёнга инсон арашуви истисно қилинган ", - дея таъкидлади Муродов.

Аммо, унинг сўзларига кўра, мақсадимиз - аҳолидан жарима йиғиш эмас, балки одамлар ўзларини хотиржам ва хавфсиз ҳис қилишларига эришишдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+