Ўзбекистон вакциналар ишлаб чиқариш учун ўз платформасини яратади. Объектнинг тахминий қиймати   53 млн. долларни ташкил қилади
Технологиялар

Ўзбекистон вакциналар ишлаб чиқариш учун ўз платформасини яратади. Объектнинг тахминий қиймати 53 млн. долларни ташкил қилади

558

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистон вакциналар ишлаб чиқариш учун ўз платформасини яратади. Объектнинг тахминий қиймати   53 млн. долларни ташкил қилади. Бу ҳақида “Ўзбекистон-24” телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилмоқда.

Бу Ўзбекистон президентининг "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакат биологик хавфсизлик тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган.

Ҳужжат доирасида нафақат вакциналар ишлаб чиқариш, балки хавфсизликнинг учинчи даражасидаги замонавий лабораторияни ҳам яратиш режалаштирилган бўлиб, унда янги турдаги вакциналарни ишлаб чиқиш ва вирус штаммларини ўрганиш мумкин бўлади. Лабораторияни яратиш 8 млн долларга тушади.

Лойиҳа амалга оширилгач, мамлакатда аҳоли учун зарур бўлган, жумладан, коронавирус ва бошқа инфекцияларга қарши вакциналар ишлаб чиқариш имкониятига пайдо бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+