Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда пластик карталарисиз банкоматлардан нақд пул ечиб олиш имконияти яратилган.
Янги "код билан нақд пул олиш” хизмати Uzcard пластик карталари фойдаланувчиларига банкоматлардан нақд пулни картасиз ҳам ечиб олиш имконини беради. Бу хизмат республиканинг барча тижорат банкларининг карта эгаларига Quant мобил иловаси ўрнатилган смартфон мавжуд бўлганда тақдим этилади.
Янги хизматнинг асосий афзалликлари шундаки, пластик карта уйда қолдирилганда ва пул айни дамда керак бўлганда, операцияларни қулай, вақт тежаб ва хавфсиз амалга ошириш мумкин бўлади.
Ушбу хизматнинг ишлаш механизми жуда оддий ва қуйидаги қадамлардан иборат:
-
1-қадам. Quant мобил бан иловасини очиш ва “нақд пул олиш” менюсини танлаш керак. Шу билан бирга, фойдаланувчилар янги хизматни фаоллаштириш учун илованинг сўнгги версиясини юклаб олишлари лозим.
-
2-қадам. Керакли пул миқдорини кўрсатиш керак. Шундан кейин иловага 30 дақиқа ичида амал қиладиган хавфсизлик коди келади.
-
3-қадам. Банкомат менюсида "нақд пулни код бўйича олиш" бўлими танланади ва илова орқали келган тасдиқлаш коди киритилади.
-
4-қадам. Код муваффақиятли текширилгандан сўнг, банкомат танланган пул миқдорни ва 1 фоизли стандарт комиссияни экранда намойиш этади. Ушбу хизматдан фойдаланувчидан қўшимча тўлов олинмайди.
-
5-қадам. Хавфсизлик мақсадида фойдаланувчининг мобил телефон рақамига бир марталик SMS -код юборилади, уни ҳам банкомат экранидаги устунга киритиш керак. Ушбу SMS -код атиги 3 дақиқа фаол бўлади.
-
6-қадам. Маълумотлар ва тасдиқ киритилгандан сўнг, фойдаланувчига нақд пул берилади.
Айни пайтда хизмат фақат “Қишлок қурилиш банки”нинг банкоматларида амал қилади. Шу билан бирга, лойиҳа ташкилотчилари банкоматлар тармоғини кенгайтириш ва яқин келажакда янги хизматни улаган ҳамкор банклар сонини оширишга ваъда қилишмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас