Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар харид қилинаётган автомобиллар тарихини билиб олишлари мумкин. Машинанинг ҳақиқий босиб ўтган ва аварияга учрагани шулар жумласидандир. Бу ҳақда “Норма” ҳуқуқий портали маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Автомобил тарихи” ахборотини тақдим этиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга оид маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисида” қарори лойиҳасида назарда тутилган.
2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлати хизматлари портали, шунингдек уларнинг веб-сайтлари ва иловалари орқали шартнома асосида "Автомобил тарихи" ҳақида маълумот бериш учун давлат хизматларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Автомобил тарихи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
-
давлат рўйхатидан ўтказилган сана;
-
босиб ўтган йўли;
-
тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар;
-
йўл- транспорт ҳодисалари ва бошқалар.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун БҲМнинг 20% (ЯИДХП орқали мустақил равишда мурожаат қилганда – бу миқдорнинг 90%) миқдорида йиғим олиш таклиф этилмоқда.
Олинган маълумотлар фақат ахборот мазмунига эга бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас