Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. АҚШ Қобулда “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи раҳбари Айман-аз-Завоҳирийнинг йўқ қилинганини маълум қилган.
Оқ уй брифингидан сал олдин маълумот АҚШ матбуотида тарқалган. Операция билан таниш бўлган манбаларга асосланиб Politico нашри маълум қилишича, муваффақиятли операция ортида Марказий разведка бошқармаси тургани ва фуқаролар орасида қурбонлар йўқ.
Оқ уй кейинчалик бу маълумотни тасдиқлаган, яъни аз-Завоҳирий 30 июль куни учувчисиз учиш аппаратининг зарбаси билан йўқ қилинган, ўша пайтда террорчилик ташкилоти раҳбари уйлардан бирининг балконида бўлган.
Айман ал-Завоҳирий 2011 йилда Усама бен Ладен бартараф этилгач, ал-қоидага бошчилик қилган. Оқ уй Кобулдаги аксилтеррор операцияни "жуда аниқ" деб атаб, у "Америка президентининг топшириғига биноан" ўтганини таъкидлаган ва бошқа тафсилотларни билдирмаган.
Шу билан бирга, америкаликлар операция ҳақида Толибонни огоҳлантирмаган, ўз манбалари ва разведка маълумотларига таянилган ҳолда, Америка раҳбарияти қўйилган вазифаларга муваффақиятли эриша олган.
Шунингдек, Байденнинг сўзларига кўра, операция "ҳар жиҳатдан" муваффақиятли ўтган. АҚШ президенти Афғонистоннинг яна террорчилар паноҳига айланишига йўл қўймасликни ваъда қилган. У фуқаролар, хусусан йўқ қилинган раҳбарнинг "оила аъзолари" орасида қурбонлар йўқлигини қайта таъкидлаган.
Толибон ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Қобулга қилинган ҳужумни қаттиқ қоралаган ва воқеани "халқаро тамойилларнинг бузилиши” деб атаган.
Аз-Завоҳирий Мисрда туғилган, у Қоҳира университетининг тиббиёт факультетини тугатган, жарроҳлик мутахассислигини олган. 1981 йилда у Миср Президенти Анвар Садатга суиқасдга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинган. 2011 йил май ойида Покистоннинг Абботобод шаҳрида Усама бен Ладеннинг ўлимидан сўнг у террорчичилик гуруҳ ираҳбари бўлган. Шу йилнинг сентябрь ойида Пентагон ал-Завоҳирийнинг қўлга олиниши ёки йўқ қилинишига олиб келадиган ҳар қандай маълумот учун 25 миллион доллар миқдорида мукофот белгилаганди.
Изоҳлар мавжуд емас