Загрузка
Загрузка
Афғон фуқароларини Ўзбекистон орқали депортация қилиш режалаштирилмоқда
Дунё

Афғон фуқароларини Ўзбекистон орқали депортация қилиш режалаштирилмоқда

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Австрия ҳукумати афғон фуқароларини депортация қилишда Ўзбекистон орқали янги йўлни жорий этишни режалаштирмоқда. Австрия ташқи ишлар вазири Беате Майнл-Райзингер ва ички ишлар вазири Герхард Карнер 7 май куни Ўзбекистонга ташриф буюриб, "мобиллик келишуви"ни имзолаши кутилмоқда. 

Ушбу келишув миграция соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган. Келишувга кўра,  Австриядан депортация қилиниши режалаштирилган афғон фуқаролари эндиликда Ўзбекистон орқали ўз ватанларига юборилади. Илгари бундай депортациялар фақат Истанбул аэропорти орқали амалга оширилган бўлса, янги тартиб "Қобулга иккинчи йўл"ни очади. 

Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнерга кўра, мазкур келишув депортация сиёсатини қатъий ва изчил амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратади. Шу билан бирга, келишувда Ўзбекистон орқали Европа Иттифоқига кириб келган шахсларни, жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларни қайта қабул қилиш тартиби ҳам назарда тутилган. 

Айни пайтда, Австрия ва айрим Европа давлатлари томонидан илгари сурилаётган депортация марказларини ташкил этиш масаласи ушбу келишув доирасига киритилмаган. 

Келишув доирасида қонуний меҳнат миграциясини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган. Хусусан, икки давлат малакали ишчи кучининг хавфсиз ва тартибли ҳаракатланишини рағбатлантириш бўйича мажбурият олади. Ҳозирнинг ўзидаёқ ўзбекистонлик мутахассислар учун Австрия меҳнат бозорига кириш имкониятлари мавжудлиги қайд этилмоқда. 

Маълум қилинишича, Австрия делегацияси Ўзбекистондан ташқари Қозоғистонга ҳам ташриф буюради. Бу давлат, айниқса, энергетика соҳасида Австрия учун муҳим стратегик ҳамкор ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...