Загрузка
Загрузка
Афғонистонда аёлларга эркак кузатувчининг махсус картасисиз ишлаш тақиқланди
Дунё

Афғонистонда аёлларга эркак кузатувчининг махсус картасисиз ишлаш тақиқланди

65
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Афғонистоннинг "Толибон" ҳаракати назорати остидаги Қандаҳор провинциясида аёллар ўзлари билан "маҳрам картаси"ни, яъни эркак ҳамроҳ борлигини тасдиқловчи махсус ҳужжатни олиб юришлари шарт қилиб қўйилди.

Amu TV хабарига кўра, энди "карта"сиз - аёл ва унинг маҳрами (эри, отаси, акаси ёки ўғли) маълумотлари кўрсатилган ҳолда - аёлларнинг ишга чиқиши тақиқланади. Баъзи ҳолларда эркак кишидан кун бўйи офисда шахсан бўлиш талаб қилинади.

"Кўпчилик оилалар катта ёшли эркакнинг иш кунини аёл билан офисда ўтириш билан ўтказишга имкон топа олмайди", - деди афғон аёлларидан бири.

"Маҳрам картаси"ни расмийлаштириш уч кунгача давом этади ва тўрт хил тузилма: диний идора, хавфсизлик органлари, маҳаллий кенгаш ва иш берувчи билан келишишни ўз ичига олади.

2021 йилда "Толибон" ҳаракати ҳокимият тепасига келганидан сўнг, Афғонистонда аёлларга нисбатан чекловларни тизимли равишда кучайтириш бошланди. Уларга олий таълим муассасалари ва мактабларнинг юқори синфларида ўқиш, истироҳат боғлари, спорт заллари ва гўзаллик салонларига бориш тақиқланди. Шунингдек, қатъий кийиниш қоидалари жорий этилди: аёлларга жамоат жойларида юзи ва танасини тўлиқ ёпмасдан чиқиш тақиқланди. Бу меъёрларни бузганлик учун қамоқ жазосига тортилади.

Жумладан, мамлакат пойтахти Кобулда ҳижоб ўраш талабларига риоя қилмаган аёллар оммавий равишда ҳибсга олингани қайд этилди. Эзгулик ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги ходимлари Дашт-э-Барчида, шунингдек, савдо марказларидан бирида рейдлар ўтказди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...