Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси эълон қилган сўнгги ҳисоботга кўра, июн ойида мамлакат бўйлаб жами 112 нафар эркак ва 25 нафар аёл ушбу оғир жисмоний жазога тортилган. Ташкилот вакиллари "Толибон" ахлоқ полицияси томонидан фуқароларга нисбатан юзлаб инсон ҳуқуқлари бузилиши ва шафқатсиз муомала ҳолатлари қайд этилганини билдирган.
Маълумотларга кўра, ушбу жазо чоралари фуқаролар томонидан ҳижоб ўрамаслик, ғарбона соч турмаги қилиш, соқолни қисқартириш ва мусиқа эшитиш каби чекловларга риоя қилинмагани сабабли қўлланилган.
Бундан ташқари, халқаро кузатувчилар мамлакатда ўзбошимчалик билан ҳибсга олишлар, сўз эркинлиги ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқларини топташ ҳолатлари сурункали тус олганини таъкидлайди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича эълон қилинган маълумотномада апрелдан июн ойигача бўлган даврда қуролли тўқнашувлар камайганига қарамай, 399 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳам қайд этилган.
Олдинроқ Афғонистонда "Толибон" томонидан норозилик намойиши бостирилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас