Загрузка
Загрузка
ҲАМАС Ғазода қуролсизланиш режасига рози бўлди
Дунё

ҲАМАС Ғазода қуролсизланиш режасига рози бўлди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАС ва бошқа фаластинлик гуруҳлар Ғазо секторида қуролсизланиш режасини назарда тутувчи ҳужжатни қабул қилинганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу келишув Ғазода тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади.

Ҳужжатга мувофиқ, қуролсизланишнинг аниқ "йўл харитаси" 14 кун ичида ишлаб чиқилиши керак. Жараён Халқаро текширув механизми назорати остида амалга оширилади. Қуроллар аввал Миллий қўмита томонидан рўйхатга олиниб, сақлашга олинади, Исроил қўшинларининг Ғазодан босқичма-босқич чиқиб кетиши ҳам ушбу жараён билан боғланган. Шу билан бирга, қуроллар Исроилга ёки бошқа хорижий томонларга эмас, фақат фаластинлик Миллий қўмита ихтиёрига топширилиши белгиланган.

ҲАМАС музокарачилари вакили Ғозий Ҳамад келишув осон кечмаганини таъкидлаб, Исроил ўз мажбуриятларини бажармаса, ҳаракат ҳужжат шартларини амалга оширмаслигини билдирган. Унинг айтишича, қуролсизланиш Исроил қўшинларининг чиқиб кетиши ва Ғазони тиклаш ишларида силжиш бўлишига боғлиқ.

Исроил ҳозирча келишув юзасидан расмий муносабат билдиргани йўқ. Айни пайтда, Фаластин Ислом Жиҳоди ҳаракати эса айрим тарқалган маълумотларни инкор этиб, келишув матнига нисбатан эътирозлари борлигини маълум қилган. Шунингдек, келишувнинг иккинчи босқичини муҳокама қилиш учун Қоҳирада Миср, АҚШ, Қатар ва Туркия воситачилигида янги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Олдинроқ Трамп январь ойида ташкил этилган Фаластинни тиклаш бўйича "Тинчлик кенгаши" эълон қилинган халқаро мажбуриятлар ва ҳақиқий пул оқими ўртасида жиддий тафовут мавжудлигини тан олганди. Маълум бўлишича, иштирокчилар зарур бўлган 70 миллиард доллардан атиги 17 миллиардини декларация қилган, бироқ тузилманинг Жаҳон банкидаги расмий ҳисоб рақамида ҳозирда "ноль доллар" қайд этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...