Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Американинг Нью-Мексико штатида кучли сув тошқини турар-жой биноларини вайрон қилмоқда. Сув тошқини эркакни ва икки фарзандининг ҳаётига зомин бўлди, жабрланганлар ва бедарак йўқолганлар бор. Штатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, қутқарувчилар маҳаллий аҳолини сув сатҳи шиддат билан кўтарилаётганидан огоҳлантирди.
Штатни 8 июль, сешанба куни тўсатдан сув босди - Албукеркдаги дарё тошиб кетди.
- Дарёга яқинлашманглар! Юксакликни изланг! " - деб чақиришмоқда қутқарувчилар.
АҚШ Миллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, қисқа вақт ичида штатда тўрт сантиметрдан олти сантиметргача ёғингарчилик кузатилган.
Руидосо шаҳрида шиддатли сув оқими биноларни силжита бошлади. Ижтимоий тармоқларда дарёда сузиб кетаётган уйларнинг кадрлари пайдо бўлди.
Айниқса, машҳур Руидозо тоғ курорти зарар кўрди. Таъкидланишича, сел ювиб кетган ёки зарар кўрган уйларда кўчки ва газ сизиб чиқиши кузатилмоқда. Шунингдек, бир нечта кўприклар сув остида қолган.
Ғалати томони шундаки, Нью-Мексикода иқлим анча қуруқ. Синоптиклар маълумотларига кўра, сув тошқинига муссон ёмғирлари сабаб бўлган.

Изоҳлар мавжуд емас