Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. БМТ маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги вайрона ҳудудларни тиклаш учун камида 70 миллиард доллар маблағ ва бир неча ўн йил вақт талаб этилади. Шу билан бирга, ташкилот мутасаддилари бу ҳудудларни тўлиқ қайта тиклаш имкони йўқлигини таъкидламоқда.
Бу ҳақда БМТ вакили Яко Силлиерс маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.
Силлиерснинг сўзларига кўра, АҚШ билан бир қатор араб ва европа давлатлари Ғазони тиклашни молиялаштиришга тайёрлигини билдирган, аммо бу жараённинг аниқ тафсилотлари ҳали маълум эмас.
БМТнинг ҳисоб-китобига кўра, сектордаги вайрона ва чиқиндилар ҳажми тахминан 55 миллион тоннани ташкил этмоқда — бу салмоқ жиҳатидан 13 та Миср пирамидасига тенг. Ташкилотнинг Спутник кузатув маркази маълумотларига кўра, Ғазодаги биноларнинг тахминан 83 фоизи зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Исроил ва ҲАМАС Мисрдаги музокаралар якунида сентябрь ойида таклиф этилган тинчлик режасининг илк босқичини қабул қилишга келишган эди. Икки кундан сўнг оташкесим режими кучга кирди. Шу доирада Исроил қўшинларини Ғазо буфер зонасигача чекинар экан, фаластинликлар ўз уйларига қайтишни бошлади.

Изоҳлар мавжуд емас