Загрузка
Загрузка
Буюк Британияда пичоқли ҳужумдан кейин муҳожирларга қарши намойишлар авж олди
Дунё

Буюк Британияда пичоқли ҳужумдан кейин муҳожирларга қарши намойишлар авж олди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Шимолий Ирландиянинг Белфаст шаҳрида содир этилган пичоқли ҳужумдан сўнг муҳожирларга қарши намойишлар ва тартибсизликлар кузатилди. Бунга 30 ёшли Судан фуқароси 40 ёшлар атрофидаги эркакка пичоқ билан ҳужум қилиб, унга бўйин, юз ва бош қисмига оғир жароҳат етказгани сабаб бўлган. Воқеа жойида ошхона пичоғи топилган.

Маълумотларга кўра, ҳужумдан кейин юзлаб намойишчилар шаҳар кўчаларига чиққан. Айрим ниқобланган шахслар бир нечта транспорт воситаларига, жумладан автобусга ўт қўйган. Баъзи ҳудудларда уйларнинг эшик ва деразаларига ҳам зарар етказилгани хабар қилинмоқда.

Полиция вазиятни жиддий ҳодиса сифатида баҳолаб, тартибни сақлаш учун зирҳли техникаларни жалб қилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари аҳолини хотиржамликка чақирган.

Гумонланувчига қасддан одам ўлдиришга уриниш, совуқ қурол олиб юриш ва ўлим билан таҳдид қилиш айбловлари қўйилган. У суд олдида жавоб беради.

Кир Стармер мазкур ҳужумни "даҳшатли воқеа" деб атаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўлиқ тергов олиб борилаётганини билдирган. Полиция маълум қилишича, ҳозирча ушбу ҳодиса террорчилик ҳаракати сифатида баҳоланмаяпти. Тергов ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...