Загрузка
Загрузка
Франция эвтаназияни қонунийлаштирган яна бир давлатга айланди
Дунё

Франция эвтаназияни қонунийлаштирган яна бир давлатга айланди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Франция парламенти оғир касалликларга чалинган беморларга маълум шароитлардаҳаётдан кўз юмишда ёрдам олиш имконини берувчи қонунни ниҳоят маъқуллади. Қарор кўп йиллик баҳслар ва жамоатчилик мунозараларидан сўнг қабул қилинди, натижада Франция бундай амалиётга рухсат берилган давлатлар қаторига қўшилди.

15 июль куни қонунни қабул қилиш учун 291 депутат овоз берди, 241 парламент аъзоси қарши чиқди. Ҳужжат беморнинг ҳаётдан кўз юмишига ёрдам берадиган дори-дармонларни олиш имкониятини назарда тутади, бироқ фақат қатъий талабларга риоя қилган ҳолда.

Қонунга кўра, бу имкониятдан фақат тузалмайдиган оғир касалликларга чалинган вояга етган беморлар фойдалана олади. Шу билан бирга, уларнинг азоб-уқубатлари шунчалик жиддий бўлиши керакки, уларни бошқа тиббий усуллар билан енгиллаштириш имконсиз бўлсин.

Қарор инсоннинг ўзи томонидан ихтиёрий ва онгли равишда қабул қилиниши керак. Муолажадан олдин шифокорлар бемор ўз танловининг оқибатларини тушунишига ва ташқи босимсиз ҳаракат қилишига ишонч ҳосил қилишлари шарт. Жараённинг ўзи мумкин бўлган суиистеъмолчиликларни истисно қилиш учун қатъий тиббий назорат остида ўтказилади.

Ҳужжат парламент томонидан қабул қилингандан сўнг Франция Конституциявий кенгашига юборилади. У қонуннинг мамлакат Асосий қонунига мувофиқлигини текшириши керак. Шундан кейингина ҳужжат кучга кириши мумкин.

Франция президенти Эммануэль Макрон қонуннинг қабул қилинишини муҳим қадам деб атади ва бу 2022 йилда берган ваъдасининг бажарилиши эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, ташаббус муҳокамаси ҳурмат ва конструктив муҳитда ўтди.

"Бу мураккаб ва жуда шахсий масала бўлиб, у тегишли жиддийлик билан кўриб чиқилди", - деди давлат раҳбари.

Шу билан бирга, қонун сиёсатчилар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида жиддий келишмовчиликларга сабаб бўлди. Ташаббусни асосан сўл партиялар ва Макрон тарафдорлари қўллаб-қувватлади, ўнглар ва ўта ўнглар эса қарши чиқди. Франция католик черкови ҳам ҳужжатни кескин танқид қилиб, уни мамлакатнинг ўлим масаласига ёндашувидаги жиддий ўзгариш деб атади.

Қонун қабул қилингандан сўнг, Франция ҳаётдан кўз юмишда турли хил ёрдамларга рухсат берилган мамлакатлар қаторига қўшилди. Улар орасида Белгия, Нидерландия, Швеййария, Канада ва Уругвай бор.

Баъзи сиёсатчилар бундай кенг кўламли масала умумхалқ референдуми орқали ҳал қилиниши кераклигини аллақачон маълум қилишган. Энди якуний қарор Конституциявий кенгаш хулосасига боғлиқ.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Францияда Эбола вирусини юқтиришнинг биринчи ҳолати қайд этилган эди. Бемор Конго Демократик Республикасидан қайтган гуманитар миссия шифокори эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...