Загрузка
Загрузка
Google фойдаланувчиларни яширин кузатишда айбланмоқда
Дунё

Google фойдаланувчиларни яширин кузатишда айбланмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Америкалик гигант Google корпорацияси сунъий интеллект технологияси — Gemini орқали фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ноқонуний тарзда тўплаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, компанияга қарши шикоят Калифорния штатидаги Сан-Хосе федерал судига тақдим этилган. Даъво аризасида Google 1967 йилда қабул қилинган шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни бузган деб ҳисобланмоқда.

Айбловчиларнинг сўзларига кўра, корпорация "Gemini"нинг ёрдамчи функциясини фойдаланувчилар розилигисиз фаоллаштириб, Gmail, Google Chat ва Google Meet орқали амалга оширилган шахсий ёзишмалар ҳамда видеомулоқотлар ҳақидаги маълумотларни йиғиб келган. Илгари бу функция фойдаланувчилар томонидан қўлда ёқилган, бироқ октябрь ойидан бошлаб Google уни автоматик равишда, фойдаланувчилар хабардорлигисиз ишга туширгани иддао қилинмоқда.

Шу билан бирга, компаниянинг таъкидлашича, "Gemini"ни илова созламалари орқали ўчириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай ҳолат DeepSeek билан ҳам рўй берган. Ўшанда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат компаниялари, жумладан DeepSeek томонидан махфий маълумотлар тўпланиши ҳақидаги барча айбловларни рад этганди. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...