Илҳом Алиев: "Бизга қарши террор содир этганлар афсусланади"
Дунё

Илҳом Алиев: "Бизга қарши террор содир этганлар афсусланади"

33
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Эрон томонидан Нахчивонга қилинган дрон ҳужумларидан сўнг Теҳронга нисбатан кескин баёнот билан чиқди. Давлат раҳбари Эрон расмийларидан содир бўлган воқеа юзасидан зудлик билан тушунтириш беришни ва Озарбайжондан узр сўрашни талаб қилди. 

Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, Озарбайжонга нисбатан ушбу террорчилик ҳаракатини амалга оширган кучлар ўз қилмишларидан қаттиқ пушаймон бўлишади. У мамлакат ҳар қандай ғаразли кучларга қарши ўз қудратини кўрсатишга тайёр эканини билдириб, Эронни буни унутмасликка чақирган.

Шу билан бирга, Озарбайжон ҳеч қачон Эронга қарши амалиётларда иштирок этмаганлигини ва келгусида ҳам иштирок этмаслигини алоҳида қайд этган. Мазкур ҳодиса юзасидан Эрон томонига расмий норозилик нотаси юборилиши белгиланган.

Ҳозирда Озарбайжон қуролли кучлари чегара ҳудудларида хавфсизлик чораларини кучайтирган бўлиб, вазият шахсан Президент назоратида турибди. Дипломатик доираларда ушбу инцидент икки давлат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан олдин Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужумларни ҳеч қандай ҳарбий зарурат бўлмаган ҳолда амалга оширилганини қаттиқ қоралаб, Эроннинг Нахчивонга ҳужуми жавобсиз қолмаслигини билдирганди. 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...