Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 242 дан ортиқ киши бўлган
Дунё

Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 242 дан ортиқ киши бўлган

58

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 12 июнь куни Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Рейс соат 13:10 да ҳавога кўтарилган ва бир неча дақиқадан сўнг қулаган.

Ҳиндистон ОАВ маълумотларига кўра, бортда 242 киши бўлган. Самолёт аэропорт яқинидаги Мегани туманида - турар-жой секторида қулаган. Ҳодиса жойи осмонида қуюқ қора тутун кўриниб турибди. Қулаш ҳудудида ҳаракат тўхтатилган, воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.

Ҳозирча тирик қолганлар бор-йўқлиги ва қанча одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги расман маълум қилинмаган. Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда, тергов бошланди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...