Загрузка
Загрузка
Қирғизистон прокуратураси Қамчибек Ташиевга 9 йил қамоқ жазоси сўради
Дунё

Қирғизистон прокуратураси Қамчибек Ташиевга 9 йил қамоқ жазоси сўради

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қирғизистонда "75 иши" бўйича давлат айбловчилари мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев ва бошқа айбланувчиларга 9 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни сўради.

Маълумотларга кўра, иш Первомай туман судида кўриб чиқилмоқда. Судланувчилар орасида Қирғизистоннинг собиқ бош прокурори Курманкул Зулушев, парламентнинг собиқ спикери Нурланбек Тургунбек уулу ва бошқа шахслар ҳам бор.

Ҳозирда судда томонларнинг баҳслари давом этмоқда. Айбланувчиларнинг ҳимоячилари ўз далилларини келтирмоқда. Суд мажлисида Ташиев давлат айбловчиларига айбловдан воз кечиш таклифини билдиргани, аммо прокуратура бу таклифга муносабат билдирмагани айтилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Ташиевга ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш ёки конституциявий тузумни ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича айблов қўйилган.

"75 иши" жорий йил февраль ойида 75 нафар шахс Садир Жапаровга муддатидан аввал президентлик сайловини ўтказиш чақириғи билан мурожаат йўллаганидан сўнг бошланган эди. Кейинчалик Ташиев барча лавозимларидан озод этилган, мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...