Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
Дунё

Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

185

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Испаниянинг Кордова провинциясида юз берган йирик темир йўл ҳалокати натижасида 21 киши вафот этди, 100 га яқин йўловчи турли даражадаги жароҳатлар олди. Мамлакатда иккита тезюрар поезднинг рельсдан чиқиб кетиши сўнгги йиллардаги энг мудҳиш транспорт ҳодисаларидан бирига айланган.

photo_2026-01-19_12-20-07.jpg

Фожиа 18 январь, якшанба куни кечқурун содир бўлган. Ҳодисанинг хронологияси қуйидагича:

Малагадан Мадридга қараб ҳаракатланаётган, ичида 317 нафар йўловчи бўлган тезюрар поезд рельсдан чиқиб кетган ва қўшни йўлга ўтиб қолган. Айнан шу вақтда қарама-қарши йўналишда Мадрид — Уэльва йўналиши бўйича ҳаракатланаётган иккинчи поезд келаётган бўлган.

Оқибатда иккинчи поезд ҳам тўқнашув зарбидан издан чиқиб кетган.

Ҳозирда воқеа жойида ўнлаб тез ёрдам машиналари, ўт ўчирувчилар ва махсус қутқарув хизматлари ишламоқда. Жароҳатланганлар Кордова ва яқин атрофдаги шаҳарлар шифохоналарига етказилган.

Испания темир йўл расмийлари ва полиция ҳалокат сабабларини ўрганишни бошлади. Ҳозирча асосий тахминлар сифатида техник носозлик ёки йўлдаги муаммолар кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда қурилиш крани поезд устига қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...