Загрузка
Загрузка
Каспийдаги фожиада омон қолган уч нафар ҳарбийнинг такдири нима булди?
Дунё

Каспийдаги фожиада омон қолган уч нафар ҳарбийнинг такдири нима булди?

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Қозоғистоннинг Мангистау вилоятида Каспий денгизидаги машғулотлар вақтида 14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган фожиадан омон қолган уч нафар муддатли ҳарбийнинг хизмат муддати якунланиб, улар уйларига қайтди.

Ақжол Темерхан, Қуандық Бекет ва Никита Удалов фожиа вақтида қутқарилган уч нафар ҳарбий бўлиб, улар кўрсатган жасорати ва фидокорлиги учун "Ерлігі үшін" медали билан тақдирланган.

Улардан биринчи бўлиб 19 ёшли Ақжол Темерхан Жанаўзендаги уйига қайтган. У фожиа оқибатида олган жароҳатлари сабаб шифохонада даволаниш ва реабилитация курсидан ўтган.

Ақжолни уйида ота-онаси кутиб олган. У ота-онаси билан биргаликда Каспийда ҳалок бўлган 14 нафар сафдошининг оилаларини шахсан зиёрат қилиб, уларга ҳамдардлик билдиришни режалаштирмоқда.

4 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Қуандық Бекет ва Никита Удаловнинг ҳам уйларига қайтгани акс этган видеолар тарқалди. Улар яқинлари томонидан кутиб олинган.

Уч ҳарбийнинг уйларига қайтиши 24 сентябрь куни Каспий денгизида содир бўлган фожиадан бир неча кун ўтиб юз берди. Ўша куни Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучларининг Мангистау вилоятидаги денгиз машғулотлари вақтида ўқув-жанговар топшириқни бажараётган ҳарбийлар оғир вазиятга тушиб қолган.

Об-ҳавонинг кескин ёмонлашиб, шамолнинг кучайиши оқибатида 17 нафар ҳарбий очиқ денгизда қолган. Уч нафарини қутқаришга муваффақ бўлинган, 14 нафари эса ҳалок бўлган. Қидирув-қутқарув операцияси 25 сентябрь куни якунланган.

Фожиа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳодиса сабаблари ва унинг келиб чиқиш ҳолатларини ҳукумат комиссияси аниқламоқда. 25 сентябрь Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинган.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига 2,3 миллиард тенгедан (тахминан 5,2 миллион доллар) ортиқ моддий ёрдам кўрсатилади. Маблағларнинг 1,5 миллиард тенгеси "Әділет" партияси ва унинг Ишбилармонлар кенгаши томонидан ажратилади. Яна 815 миллион тенге Қозоғистон Халқ Кенгаши аъзолари томонидан йиғилган бўлиб, бу маблағлар ҳалок бўлган ҳарбийларнинг қариндошларига тўғридан-тўғри берилади.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...