Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ яқин бир сутка ичида Яқин Шарқдаги урушга киришиши мумкин. Исроил ва Эрон ўртасидаги зарбалар алмашинуви ортидан минтақадаги базаларда АҚШ қўшинлари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилган. Теҳрон бунга жавобан, агар Вашингтон аралашса, Америка обектларига зарбалар берилишини айтган.
The New York Times нашрининг ёзишича, БАА, Саудия Арабистони ва Иорданияда жойлаштирилган 40 мингдан ортиқ америкалик ҳарбийлар тўлиқ тайёргарлик ҳақида буйруқ олган. Пентагон ҳозирча зарба бериш режаларини тасдиқламаган, бироқ Оқ уйда президент Доналд Трамп ва унинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари иштирокида йиғилиш ўтказилган.
Можаронинг кескинлашиши
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Теҳрон ядро қуроли яратишга яқинлашганини айтиб, Эрон ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Ракета қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа объектлари ва атом мажмуаларига ҳужум қилинди. Бунга жавобан Эрон Исроилга ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари орқали зарба берди.
Вазият шиддат билан оғирлашмоқда: Эрон расмийлари Тел-Авив ва Ҳайфа аҳолисидан шаҳарларни тарк этишни талаб қилди, Ормуз бўғози ёпилиши мумкин, бу эса энергетика инқирози хавфини туғдиради.
АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг муносабати
Доналд Трамп Truth Social нашрида чиқиш қилиб, оятуллоҳ Али Хоманаийни "енгил нишон" деб атади ва таслим бўлишни талаб қилди. Шунингдек, у Америка Эрон осмонини назорат қилишини айтди. Бироқ, The Guardian нашрининг ёзишича, агар Теҳрон бир кун ичида ён берса, Вашингтон ядро дастури бўйича музокараларни қайта бошлаш имкониятини истисно қилмаяпти.
Ушбу кескинлашув қандай хавф ва таҳдидларни келтириб чиқариши ва нима учун можаро Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий тармоқлари ва стратегик лойиҳаларига зарба беришга қодирлиги ҳақида материалимизда танишинг.
Изоҳлар мавжуд емас