Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Афғонистонда смартфонларни тақиқлаб, уларни мусулмонларнинг асосий душманларидан бири деб аташди. Толибон етакчиси Ҳибатуллоҳ Охундзода гуруҳ аъзолари ва давлат хизматчиларига ушбу қурилмалардан фойдаланишни тақиқловчи буйруқ чиқарди.
Лондонда жойлашган Afghanistan International телеканали ҳужжатга таяниб ёзишича, тақиқни бузганлар ҳарбий суд олдида жавоб беради. Аниқ жазо белгиланмаган.
Ҳарбий судлар ходимларига тақиқнинг ижроси устидан назорат ўрнатиш вазифаси топширилди. Бунинг учун барча назорат остидаги шахсларнинг исми, лавозими, хизмат жойи, алоқа операторлари ва телефон рақамлари кўрсатилган рўйхат шакллантирилди.
Бир неча кун олдин мактаб ва мадрасаларда смартфонлардан фойдаланиш тақиқланган эди. Олий таълим вазири смартфонларни мусулмонларнинг учта асосий душманларидан бири деб атади.
Аввалроқ Афғонистонда болалар никоҳи расман қонунийлаштирилгани хабар қилинганди. Охундзода томонидан тасдиқланган ва режимнинг расмий газетасида эълон қилинган "Эр-хотин ўртасидаги бўлиниш тамойиллари" расмий ҳужжати тегишли қоидаларни ўз ичига олади.

Изоҳлар мавжуд емас