Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Хитойнинг кўмир конида газ портлаши оқибатида 90 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси. Ҳодиса юз берган вақтда ер остида 247 нафар ишчи бўлган.
Фожиа 22 май куни кечқурун Синюань округидаги "Люшэньюй" конида содир бўлган. Портлашдан олдин корхонада газ сизиб чиқиши ҳақида огоҳлантириш берилгани айтилмоқда. "Синьхуа" агентлигининг хабар беришича, тўққиз киши вайроналар остида қолиб кетган. Ишчилардан 123 нафари турли даражадаги жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир, яна икки нафариники эса ўта оғир деб баҳоланмоқда. Жабрланганларнинг 33 нафарига зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Ҳозирда 755 кишидан иборат гуруҳ иштирокида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Бахтсиз ҳодиса юз берган кон Shanxi Tongzhou Group компаниясига тегишли экани маълум қилинди.

Изоҳлар мавжуд емас