Загрузка
Загрузка
Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилади
Дунё

Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилади

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ Президенти Дональд Трамп пайшанба куни Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилиши ҳақида эълон қилди. Бу келишув Исроил ва мусулмон  мамлакатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Трамп билан бўлган учрашувда  Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан телефон орқали суҳбатлашган. Суҳбатдан сўнг мамлакатнинг "Иброҳим келишувлари"га қўшилишии маълум қилинган. 

Трамп "Truth Social"да шундай ёзади: "Биз тез орада уни расмийлаштириш учун имзолаш маросимини эълон қиламиз ва бу КУЧ клубига қўшилишга интилаётган яна кўплаб мамлакатлар бор".

Қозоғистон ҳукумати бу масала музокараларнинг сўнгги босқичида эканини тасдиқлаб, бу қадамни "Қозоғистоннинг ташқи сиёсат йўналиши учун табиий ва мантиқий давом" деб таърифлаган.

Қозоғистон аллақачон Исроил билан тўлиқ дипломатик ва иқтисодий алоқаларга эга бўлса-да, Иброҳим келишувларига қўшилиш бу ҳамкорликни расмийлаштириб, кенгроқ иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни таъминлайди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бу қадамнинг рамзий аҳамиятга эга эканини қайд қилган, аммо унинг чуқурроқ ҳамкорлик учун имкониятлар яратиши мумкинлигини таъкидлаган.

АҚШ расмийлари Қозоғистоннинг қўшилиши бу келишувларининг кенгайишига туртки бўлиши мумкинлигини умид қилмоқда, чунки унинг кенгайиши Ғазо низоси даврида тўхтаб қолган эди.

Трамп  Иброҳим келишувларини кенгайтиришни такрор-такрор айтган. Унда биринчидан БАА ва Баҳрайн, кейинчалик Марокаш Исроил билан алоқалар ўрнатган. Саудия Арабистони ҳам потенциал қўшилиш имкониятига эга, аммо Ар-риёд Фаластин давлати келажагини аниқлайдиган шартларсиз ҳаракат қилмоқчи эмас.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...