Загрузка
Загрузка
Парижда француз фермерлари тракторлар билан Эйфел минораси ва Зафар аркасини қамал қилди
Дунё

Парижда француз фермерлари тракторлар билан Эйфел минораси ва Зафар аркасини қамал қилди

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Франция пойтахтида фермерларнинг кенг кўламли норозилик намойишлари бошланган. Тракторлар колоннаси полиция тўсиқларини ёриб ўтиб, шаҳар марказидаги асосий рамзий обидаларни ураб қилиб қўйган.

Бугун, 8 январь куни, тонг саҳарда Coordination Rurale касаба уюшмаси чақириғи билан юзлаб тракторлар Елисей майдонлари бўйлаб ҳаракатланиб, Зафар аркаси ва Эйфел минораси атрофидаги йўлларни ёпиб қўйган.

Намойишчилар Европа Иттифоқи (ЕИ) ва Жанубий Америка мамлакатлари бозори (MERCOSUR) ўртасида имзоланиши кутилаётган эркин савдо шартномасига қарши чиқмоқда.

Фермерлар Бразилия ва унинг қўшниларидан арзон ҳамда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари кириб келишидан хавотирда. Уларнинг фикрича, бу маҳаллий қишлоқ хўжалигини касодга учратади.

Ҳукуматнинг қорамоллар ўртасида тарқалган тери касаллигига қарши кураш усуллари (ҳайвонларни оммавий сўйиш) фермерларнинг ғазабини қўзғатган. Улар сўйиш ўрнига эмлашни талаб қилмоқда.

"Бизни Airbus ёки автомобиль саноати манфаатлари учун қурбон қилишди", — дейди намойишчилар етакчиларидан бири Стефан Пеллетье.

Франция ҳукумати ушбу намойишларни кескин қоралаган. Ҳукумат вакили Мод Брежон тракторларнинг шаҳар марказига кириши ва Миллий Ассамблея олдида тўпланишга уринишини ноқонуний ҳаракат деб атаган ва бунга тоқат қилинмаслигини билдирган.

Германия ва Испания каби давлатлар ушбу савдо келишувини қўллаб-қувватламоқда. Энг муҳими, Италия ҳам ушбу битимга розилик беришга яқин турибди. Агар Италия қўшилса, Европа Иттифоқи Франциянинг қаршилигига қарамай шартномани тасдиқлаш учун етарли овозга эга бўлади. Шартнома бўйича ҳал қилувчи овоз бериш жараёни жуда тез орада, яъни жума куни (9 январь) ўтказилиши кутилмоқда.

Айни дамда намойишлар нафақат Парижда, балки Бордо яқинидаги ёқилғи омборларида ҳам давом этмоқда. Намойишчилар ўз талаблари бажарилмагунча чекинмасликларини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хам худди шу каби норозилик талаблари билан Брюсселдаги Европарламент биноси олдида картошка ва лавлаги билан "қуролланган" фермерлар оммавий норозилик намойиши ўтказишганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...