Загрузка
Загрузка
Россия Эроннинг бойитилган уранини ўз ҳудуди сақлашга тайёрлигини маълум қилди
Дунё

Россия Эроннинг бойитилган уранини ўз ҳудуди сақлашга тайёрлигини маълум қилди

32
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москва Эрон ядро дастури атрофидаги халқаро кескинликни юмшатиш мақсадида Теҳроннинг бойитилган урани бир қисмини ўз ҳудудига олиб чиқиш ва вақтинча сақлаш таклифини илгари сурди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарованинг таъкидлашича, ушбу таклиф ҳамон ўз кучида, бироқ якуний қарор Теҳроннинг ихтиёрида қолмоқда.

Бунга сабаб АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон расмийларини ядровий қуролдан воз кечиш бўйича янги келишув тузишга чақиргани ҳисобланади. Акс ҳолда "кескин чоралар" кўрилишидан огоҳлантирилган эди. Теҳрон эса бу вазиятда ҳар қандай агрессияга кучли зарба билан жавоб беришга тайёрлигини маълум қилган.

Россия Эрон, АҚШ ва Халқаро атом энергетикаси агентлигини (МАГАТЭ) ўз воситачилик схемаси ҳақида хабардор қилган. Унга кўра, Россия уранни қайта ишлаш ёки вақтинча сақлаш учун қабул қилади.

Хомашё қайта ишланганидан сўнг яна Эроннинг ядровий объектларига қайтариб берилади.

Москва ушбу механизмни Ғарб ва Эрон ўртасидаги зиддиятли омилларни бартараф этишнинг асосий йўли деб ҳисоблайди.

Россия уран захиралари Эронга тегишли ва уларни ўз мамлакати ҳудудида сақлаш халқаро шартномаларга зид эмас деб ҳиссоблаган. Москва фақат воситачилик хизматларини таклиф қилмоқда.

Теҳрон ҳозирча уранни хорижга чиқариш ғоясини рад этмоқда. Эрон Олий раҳнамоси маслаҳатчиси Али Шамхоний уранни бойитиш даражасини 60 фоиздан 20 фоизгача тушириш имкониятини фақат маълум шартлар асосида кўриб чиқиш мумкинлигини айтган.

Эрон томони ўз ядровий объектларининг шикастлангани ва хавфсизлик омиллари туфайли уран захираларининг аниқ ҳажмини очиқламаган. Ҳозирда Теҳрон ушбу масала бўйича ХАЭА билан алоҳида музокаралар олиб бормоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...