Россияда Ан-24 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. 50 га яқин киши ҳалок бўлди
Дунё

Россияда Ан-24 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. 50 га яқин киши ҳалок бўлди

57

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиянинг Амур вилоятида “Aнагара" авиакомпаниясининг Благовещенскдан Тындага учаётган Ан-24 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларга кўра, омон қолганлар йўқ. 

Қутқарувчилар ҳалокат жойини - Тындадан 16 километр узоқликдаги тоғ ёнбағрида аниқлашган. Ёнаётган самолёт фюзеляжи топилган. 

Ми-8 қидирув вертолёти ёнаётган Ан-24 яқинида қўна олмади, чунки атрофда жуда қалин ўрмон бор. Жабрланган йўловчилар ва экипаж аъзоларини қидириш учун пиёда қидирув-қутқарув гуруҳи йўлга чиққан. 

Амур вилояти губернатори Василий Орловнинг маълум қилишича, самолёт бортида 43 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган. Йўловчилар орасида беш нафар ёш болалар ҳам бор. 

Экипаж Тынди аэропортидан бир неча километр узоқликда алоқага чиқмаган. Шундан сўнг самолётни қидириш ишлари ташкиллаштирилган. 

Ҳалокат сабаби ҳозирча номаълум. Авиация хизматлари маълумотларига кўра, самолёт парвоздан олдин текширувдан ўтган. У қарийб 50 йил олдин ишлаб чиқарилган бўлиб, парвозга яроқлилик сертификати 2036 йилгача узайтирилган эди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...