Загрузка
Загрузка
Россиялик олимлар Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди
Дунё

Россиялик олимлар Сибир дарёлари сувини Марказий Осиё билан бўлишмайди

50
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ноябрь ойида Россия Фанлар академияси (РАН) Сибир дарёлари сувини Қозоғистон ва Ўзбекистонга қувурлар орқали етказиб бериш лойиҳасини ишлаб чиқаётганини эълон қилган эди. Бироқ, қатор таниқли россиялик олимлар бу ғояни амалга ошиши мумкин бўлмаган лойиҳа деб ҳисобламоқда. Асосий сабаблар — инвесторларнинг йўқлиги ва минтақа давлатларининг келиша олмаслиги. 

Россиядаги сув ресурслари бўйича мутахассисларнинг фикрича, Совет давридаги "аср лойиҳаси" деб ном олган бу ғоя ҳозирги шароитда реаллашмайди.

РУДН Университети профессори Михаил Болговнинг фикрича, лойиҳанинг амалга ошиши учун инвесторларнинг йўқлиги асосий тўсиқдир:

"Менимча, бу ғоя яқин вақт ичида ҳеч қаерга силжимайди, чунки лойиҳа учун инвесторлар йўқ. Биз техник ҳисоб-китобларни қиламиз, хоҳловчилар бўлса, ўзлари инвестиция қилсин. Ким пул тўлайди ва оқибатлари қандай бўлади – иқтисодий, экологик ва бошқалар – бу ҳаммаси номаълум. Ҳаммаси 1986-йилги ғоя даражасида қолган".

Шунингдек, РАН Сибир бўлими Сув экологияси лабораторияси мудири Владимир Кириллов эса буни сиёсий жиҳатдан имконсиз деб ҳисоблайди:

"Ҳозир бу сиёсий сабабларга кўра амалга ошиши имконсиз. Мен реалистман ва аниқ биламанки, бугунги кунда ушбу минтақага алоқадор бўлган давлатлар келиша олмайди... Албатта, ҳозир Марказий Осиё давлатлари ва Россия ҳамжиҳатликда Об дарёсининг худди шу оқимини, унинг бир қисмини қандайдир шундай лойиҳалар учун имкониятларини батафсил ўрганишса яхши бўларди. Аммо бугунги кунда менинг башоратим оддий - бундай лойиҳа амалга ошмайди".

Гап шимолий дарёлар — Северная Двина, Печора ва Сибирдаги Об дарёси оқимининг бир қисмини Орол денгизига, яъни Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш ҳақида кетмоқда. РАНнинг таъкидлашича, бунга ўхшаш лойиҳа Совет давридаёқ иқтисодий сабабларга кўра рад этилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...