Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда ҳоким фермерни ҳақорат қилгани айтилган аудиоёзув тарқалди
Ҳодисалар

Сурхондарёда ҳоким фермерни ҳақорат қилгани айтилган аудиоёзув тарқалди

30
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ижтимоий тармоқларда Шўрчи тумани ҳокими Акбарали Ишмурзоевга тегишли экани айтилган ва фермерга нисбатан ҳақоратомуз сўзлар ишлатилган аудиоёзув тарқалди. Шу сабабли ҳолатни холис ўрганиш ва унга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ваколатли идоралар вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Тарқалган хабарларга кўра, ушбу аудио 2026 йилнинг октябрь ойида фермерлар иштирокида ўтказилган йиғилишда ёзиб олинган. Унда асосан давлатга топшириладиган ҳосил ҳамда ер майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган.

Йиғилиш давомида туман раҳбари хизмат ваколатидан четга чиққан ҳолда фермер манзилига куракда турмайдиган ҳақоратли сўзларни ишлатгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдириб, давлат хизматчилари қонун устуворлиги, инсон қадри ва хизмат этикаси талабларига қатъий риоя қилиши шартлигини таъкидланган.

Текширув натижалари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиниши ва қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари ходимларни ҳақорат қилгани учун ишдан бўшатилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...