Загрузка
Загрузка
Россияга ишлаш учун борган мигрантлар орасида ўзбекистонликлар етакчи
Жамият

Россияга ишлаш учун борган мигрантлар орасида ўзбекистонликлар етакчи

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  2026 йилнинг биринчи ярмида 1,17 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияга ишлаш мақсадида борган. Шу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Россияга меҳнат қилиш учун келган хорижий фуқаролар мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Россияга ишлаш мақсадида борганлар сони бўйича иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари қайд этилган — 494,5 мингта кириш. Кейинги ўринлар Қирғизистон — 289 мингдан ортиқ, Қозоғистон — 122,6 минг ва Хитой — 89,6 минг кўрсаткичлари билан қайд этилган.

Шунингдек, биринчи ўнталикка Арманистон (88,6 минг), Озарбайжон (62,4 минг), Ҳиндистон (27,4 минг), Туркманистон (13,4 минг) ва Туркия (8,4 минг) кирган.

Россия ҳудудлари орасида эса меҳнат патенти асосида ишлаётган хорижликлар энг кўп Москвада рўйхатга олинган. 2026 йил январь–сентябрь ойларида пойтахтда бундай ишчилар сони 437,6 минг нафарни ташкил этган.

Москва вилоятида 268 минг, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида эса 162,4 минг меҳнат мигранти қайд этилган. Хорижлик ишчилар сони бўйича кейинги ўринларда Свердловск вилояти (38,6 минг) ва Татарстан (36,3 минг) турган.

Маълумот учун, 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 16 522 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган. Унда ҳам ўзбекистонликлар ўқиш учун энг кўп сафар қилган давлатлар рўйхатида Россия биринчи ўринни эгаллаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...