Загрузка
Загрузка
Садир Жапаров эркакларнинг бузилиб кетгани ҳақида гапирди
Дунё

Садир Жапаров эркакларнинг бузилиб кетгани ҳақида гапирди

35
Загрузка

​Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Қирғизистон президенти Садир Жапаров Баткен шаҳри ва Баткен тумани аҳолиси билан учрашувда ажримлар муаммоси ҳамда эркакларнинг собиқ оиласи ва фарзандлари олдидаги мажбуриятларига тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида уч нафар фарзанди бор Гулзат исмли маҳаллий аёл президентга мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 2015 йилда яширинча бошқа аёлга уйлангани ва ҳозирда мол-мулк ҳамда уй-жой бўйича судлашаётганини билдирган. Аёл фарзандлари билан кўчада қолишдан хавотирда эканини

айтган.

Президент ушбу вазиятга муносабат билдирар экан, ҳуқуқ-тартибот ва суд идораларига масалани холисона кўриб чиқишни топширган.

"Агар бошқага уйланишга қарор қилган бўлса, нега уй ва мол-мулкини оиласига, фарзандлари ва аёлига қолдириб, ўзи чиқиб кетмайди? Эркаклар жуда бузилиб кетди", — деган Қирғизистон раҳбари.

Садир Жапаров ўз сўзида Япония тажрибасини мисол қилиб келтирган. Унинг таъкидлашича, у ерда қонунчилик собиқ оила олдидаги мажбуриятларни қатъий белгилаб қўйгани сабабли ажрашишлар деярли учрамайди.

"Агар ажрашган бўлса, бутун умр фарзандлари ва собиқ аёлини таъминлаши керак. Ҳатто бошқасига уйланган тақдирда ҳам уларни боқиши шарт. Эркак кишининг зиммасига ана шундай мажбурият юкланади", — деган Жапаров.

Қирғизистон президенти уч нафар фарзанди бор аёлни уйсиз қолдириб, мол-мулкни тортиб олиш қабул қилиниб бўлмайдиган ҳолат эканини таъкидлаб, ушбу ишни ўз шахсий назоратига олишини маълум қилган.

Олдинроқ Қирғизистон Жогорку Кенеши депутати Эрулан Кокулов парламент мажлисида ҳамкасбларини кескин танқид қилиб, агар молиявий имкониятлар ва мансабдор танишлар бўлмаганида, депутатларнинг мутлақ кўпчилиги бу ерда ўтирмаган бўлишини таъкидлаганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Юклаш...