Загрузка
Загрузка
Санкт-Петербургда мигрантлар қурилишда оммавий муштлашув уюштирди. Ўзбекистонликлар ҳам бунга алоқадор
Дунё

Санкт-Петербургда мигрантлар қурилишда оммавий муштлашув уюштирди. Ўзбекистонликлар ҳам бунга алоқадор

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Санкт-Петербургда қурилиш майдонида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Натижада мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларидан иборат саккиз нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Воқеа 16 сентябрь куни Лиговский проспектидаги 44-уй ҳовлисида содир бўлган. Оғзаки тортишувдан сўнг эркаклар арматура ва ёғочдан фойдаланган ҳолда муштлашув уюштирган.

Муштлашувда иштирок этган шахслардан бири воқеа жойидан автомобильда қочишга уринган ва полиция ходимини уриб юборган. Қоидабузар бир неча дақиқадан сўнг қўлга олинган. Жами бўлиб полиция бўлимига 18 нафар киши олиб борилган.

Текширув натижаларига кўра, безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчилар ҳибсга олинган.

Воқеа иштирокчиларидан бир нечтаси миграция қоидаларини бузганлик ва майда безорилик учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...