Саудия  Арабистони коронавирусдан эмланган зиёратчиларга   ҳаж қилишга  рухсат беради
Дунё

Саудия Арабистони коронавирусдан эмланган зиёратчиларга ҳаж қилишга рухсат беради

5986

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мусулмон зиёратчилар Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларга қилинадиган катта ва кичик ҳаж сафарида фақат янги коронавирусга қарши эмлангандан сўнггина иштирок этишлари мумкин бўлади. Ушбу қарор Саудия Арабистони ҳукумати томонидан қабул қилинган.

"Ҳажда иштирок этишнинг асосий шарти- янги коронавирусга қарши эмлаш ҳисобланади",-дейилмоқда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Тауфик ал-Рабиа берган баёнотда.

Бу йил Исломнинг муқаддас жойларига катта Ҳаж июль ойининг иккинчи ярмига тўғри келади.

 Ўтган йили пандемия туфайли ҳаж зиёрати атиги 10 минг киши иштирокида ўтган бўлиб, улардан 30 фоизини саудияликлар, 70 фоизини мамлакатда яшовчи хорижликлар ташкил қилган. Чет элдан келган зиёратчиларга ҳаж зиёратига рухсат берилмаган.

Махсус рухсатномалар сурункали касалликларсиз 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган одамлар, янги коронавирус билан касалланмаган, аввал ҳажни бажармаган ва карантин муддатига бардош беришга тайёр бўлганларга тақдим этилган. Улар орасида коронавирусга чалиниб тузалган шифокорлар ҳам бор бўлган. Хорижий журналистларга воқеани ёритишга рухсат берилмаган.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб Саудия Арабистони аста-секин 50 ёшгача бўлган ва ПЗР салбий таҳлил натижаси бор зиёратчиларга умра зиёратини амалга оширишга рухсат бера бошлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...