Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг махсус хизматлари ўтган йили 181 та терактнинг олдини олишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу тўғрисида ШҲТ минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзоев ташкилотга аъзо давлатлар Олий судлари раислари йиғилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
Шунингдек, унинг сўзларига кўра, 214 нафар хорижий жангарилар, 1185 нафар халқаро террорчилик ташкилотларининг аъзолари ва тарафдорлари ҳибсга олинган ва 95 нафар террорчилик ташкилотлари уячаларининг фаолияти тўхтатилган.
Бундан ташқари, аъзо давлатларнинг махсус хизматлари террорчилик ва экстремистик мақсадларда фойдаланилган 13 та молиялаштириш канали ва 26 та ноқонуний миграция каналини фош қилишган.
Қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний айланишининг 14 канали аниқланган, 1589 та ўқотар қурол, 777 та портловчи қурилма, 188 килограмм портловчи моддалар ва 660 тоннадан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.
Изоҳлар мавжуд емас