Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Афғонистон ҳукумати аёллар томонидан ёзилган китобларни университет дастуридан чиқариб ташлайди. Улар орасида, масалан, кимёвий лабораторияда хавфсизлик бўйича қўлланма бор.
Гап олий ўқув юртлари фондида мавжуд бўлган 140 та китоб ҳақида бормоқда. Нашрлар гўёки "шариатга зид мазмун" туфайли хавотир уйғотмоқда.
Шунингдек, эронлик муаллифлар томонидан ёзилган ёки Эронда нашр этилган 310 та китоб тақиққа учради. Таъкидланишича, тақиқ икки давлат ўртасидаги кўп йиллик зиддият билан боғлиқ бўлиб, ўқув дастурига "Эрон контенти" кириб келишининг олдини олишга қаратилган.
Бундан ташқари, “Толибон” ҳукумати университетларга жинсий зўравонлик мавзусини ўргатишни ҳамда шариат қоидалари ва тизим сиёсатига зид бўлган 18 таълим дастурини ўқитишни тақиқлади. Уларнинг бир қисми аёллар билан бевосита боғлиқ: “Гендер ва тараққиёт”, “Аёлларнинг мулоқотдаги роли”, “Аёллар социалогияси” ва “Инсон ҳуқуқлари”.
Эслатиб ўтамиз, "Толибон" Афғонистонда ҳокимиятга қайтганидан сўнг турли тақиқ ва чекловлар жорий этилмоқда. Биргина шу ҳафтанинг ўзида "Толибон" олий раҳбари буйруғи билан ўнта вилоятда "иллатларга қарши курашиш" мақсадида оптик толали интернет тақиқланди.
Толибларнинг янги қоидалари, айниқса, аёллар ва қизлар ҳаётида кескин акс этган. Уларга олтинчи синфдан юқори таълим олиш тақиқланди ва 2024 йил охирида мамлакатда акушерлар учун курслар ёпилган.

Изоҳлар мавжуд емас