Загрузка
Загрузка
Трамп Хитойдан сўнг Испанияга бож тарифлари билан таҳдид қилди
Дунё

Трамп Хитойдан сўнг Испанияга бож тарифлари билан таҳдид қилди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШнинг президенти Доналд Трамп Испанияни НАТО доирасидаги мудофаа мажбуриятларини бажармаётгани учун савдо санкциялари, жумладан бож тарифларини ошириш билан огоҳлантирди.

"Мен Испаниядан жуда норозиман. Улар мудофаа харажатларини 5 фоизигача оширмаган ягона давлат бўлиб қолмоқда. Шу сабабли мен улардан норозиман", — деди Трамп Оқ уйда журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Испаниянинг бундай қарори "НАТОга нисбатан ҳурматсизлик" сифатида баҳоланмоқда ва бунинг жавоби сифатида "савдо тарифларини ошириш" масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган.

Трамп аввал ҳам НАТО аъзо давлатларини "мудофаа харажатларини оширишга" чақириб келган, ҳамда етарлича маблағ ажратмаётган мамлакатларга АҚШнинг ҳарбий ёрдами "кафолатланмаслиги"ни бир неча бор таъкидлаган.

Ўтган ҳафта, у Финляндия президенти билан учрашув чоғида Испанияни НАТО таркибидан "чиқариш ғоясини" ҳам илгари сурди.

Шу билан бирга, Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албарес Трампнинг танқидига жавобан, мамлакатнинг НАТОга бўлган "садоқати ва фаол иштироки"ни таъкидлади.

"Испаниянинг трансатлантик хавфсизлигига қўшаётган ҳиссасига ҳеч ким шубҳа қила олмайди", — деди Албарес Хитойнинг Ханжоу шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

НАТО аъзолари Россиянинг 2022 йилда Украинага қарши можаросидан сўнг мудофаа харажатларини ошириш зарурлигини тан олган ва ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини мақсад қилиб белгилаган эди. Бироқ 32 давлат орасида фақат Испания бу мажбуриятни қабул қилмаган.

Испания бош вазири Педро Санчес ўша пайтда альянсдан қисқа муддатли истисно олишга муваффақ бўлиб, мамлакатнинг НАТО бюджетига қўшаётган 2,1 фоиз даражасидаги ҳиссасини "етарли ва реал" деб атаган.

Мадрид 1982 йилда НАТОга қўшилган бўлиб, пастроқ мудофаа харажатларига қарамай, альянс миссияларида фаол иштирок этаётганини таъкидламоқда. Испания ҳарбийлари ҳозирда Латвия, Словакия, Руминия, Болгария ва Туркияда НАТО таркибида хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...