Туркияда зилзила содир бўлди. Жабрланганлар бор
Дунё

Туркияда зилзила содир бўлди. Жабрланганлар бор

58

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун тунда Туркиянинг Муғла вилоятида жойлашган Мармарис курорт шаҳрида 5,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Туркия Фавқулодда вазиятлар агентлиги (AFAD) маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 03:01 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 77 километрдан ортиқ чуқурликда бўлган.

Табиий офат оқибатида 14 ёшли қиз ҳалок бўлди - у шифохонада вафот этди. Яна 69 киши турли тан жароҳатлари олган. Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, улардан 46 нафари шошилинч ёрдам бўлимида.

Яқинда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда магнит бўрони туфайли шарқий ярим шарда кучли зилзила содир бўлиши кутилаётгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

Вазирлик сейсмик фаоллик ва магнит бўронлари бир-бирига боғлиқ эмаслигини таъкидлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...