Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча, 11 ноябрь куни, Туркиянинг ҳарбий транспорт самолёти C-130 Грузия ва Озарбойжон чегарасида қулаган. Самолёт Боку — Туркия йўналишида парвоз қилаётган ва парвознинг 27-дақиқасида радарлардан йўқолган. Барча 20 нафар экипаж аъзолари, жумладан ҳарбийлар, учувчилар, муҳандислар ва техник ходимлар ҳалок бўлган.
Қутқарувчилар ва терговчилар 12 ноябрь эрталаб ҳодиса жойига етиб борган. Улар Грузия ҳокимияти билан ҳамкорликда сабабларни аниқлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз,Уичитодан (Канзас штати) Вашингтонга парвоз қилаётган Bombardier CRJ700 йўловчи самолёти қўнаётганда Sikorsky U-60 ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушганди. Туқнашув оқибатида 67 киши вафот этганди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас