Загрузка
Загрузка
Журналистлар афғонистонлик жангариларнинг кийимини баҳолашди
Дунё

Журналистлар афғонистонлик жангариларнинг кийимини баҳолашди

8466
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Журналистлар сурати Интернетда тарқалган "Толибон" радикал ҳаракати (Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти) аъзоларининг кийимини нархини ҳисоблаб чиқишган. Бу мавзудаги хабарлар Тwиттерда пайдо бўлди.

Кобуллик журналист Эльяс Навандиш мухбир аёл Сакина Амирий "замонавий кийинган" жангарилар билан мулоқот қилиб турган суратини чоп этган. Жойлаштирилган кадрда жангарилардан бири тўқ сариқ устки кийим, яшил нимча, ёрқин бандана ва тўртбурчак кўзойнак таққан ҳолда турибди. Бошқа икки нафар эркак кўк ва тўқ қизил кийимларда бўлиб, бошлари рўмол билан боғланган.

Навандиш томонидан чоп қилган   сурат яшин тезлигида оммалашди, шундан сўнг фойдаланувчилар жангарилар кийимига ўхшаш нарсаларни топиб, товарлар суратидан коллаж ясашни бошлашди. Масалан, туркиялик журналист Рагип Сойлу толиблар қиёфасини Gucci либоси, Supreme рўмоли, Urban Vest нимчаси ва бошқа аксессуарлар билан қайта тиклашни таклиф қилган. Кийимнинг умумий нархи 6,5 минг долларга баҳоланган.

Шу билан бирга, унинг ҳамкасби Сойлу Мете Сохтаоглу (Mete Sohtaoglu) расм иштирокчиларидан бирининг кийимига бир минг долларлик арзон муқобилни топган. Унинг тўпламига Shawlar Keemese камуфляж костюми, Bespoke банданаси, Servis Cheetah кроссовкаси кирган.

Россиянинг Medialeaks нашри журналистлари эса "Толибон" аъзолари кийимига ўхшашини AliExpress порталидан топишга қарор қилишган. Шундай қилиб, материалда айтилишича, тўқ сариқ рангли эркак кийимларини 6977 рублга сотиб олиш мумкин, кўк кўйлак либосидаги жангари уст-бошинининг AliExpressдаги   5340 рублни ташкил этган.

Аввалроқ, август ойида экспертлар “Толибон” радикал ҳаракати аъзоларининг кўзига қўйилган сурма нима маънони англатишини билиб олишган эди. Афғонистон халқлари маданияти тадқиқотчиси Святослав Кавериннинг тушунтиришича, сурмадан фойдаланиш мамлакат шарқий ҳудудларига тегишли анъанавий моданинг ифодасидир.

Маълумки, толиблар 15 август куни Афғонистонни қўлга олган эди. Ҳукумат ва давлат аппаратининг салмоқли қисми мамлакатдан қочиб кетган. "Толибон" ҳаракати вакиллари барча манфаатдор томонлар билан тинч ва конструктив алоқаларни сақлаб қолиш тарафдори эканига халқаро ҳамжамиятни ишонтирмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...