Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Журналистлар ирландиялик аралаш услубидаги (MMA) жангчи Конор Макгрегорнинг ҳашаматли яхтаси ҳақидаги маълумотларни ошкор килишди. Тегишли хабар Daily Star томонидан чоп қилинган.
Спортчи вақтини узунлиги 45 метр бўлган француз брендига мансуб Prestige номли кема бортида ўтказади. Маълум бўлишича, жангчи Дастин Порье билан ўказган жангида олган жароҳатидан тикланмоқда. Жанг пайтида Макгрегорнинг оёғи синган, шундан сўнг шифокорлар унга бир неча ойдан кейингина рингга қайтишни тавсия қилишган.
Нашр маълумотларига кўра, ҳашаматли кема гольф майдони, денгиз сувига тўлдирилган ҳавза ва тоғга чиқишни ўрганиш учун махсус девор билан жиҳозланган. Бундан ташқари, яхтада юқори палубадан сувга думалаб тушиш имконини берувчи шишириладиган мослама қурилган, спортчининг машғулот ўтказиши учун кўчма ринг ҳам ўрнатилган.
Қайд этилишича, кеманинг нархи уч миллион фунт-стерлинг (303,8 миллион рубль)ни ташкил этади.
Аввалроқ Макгрегор Италиянинг Lamborghini компаниясидан яна бир яхта-спорт кемасини харид қилгани ҳақида маълум бўлганди. Хабар берилишича, бу кеманинг нархи 2,6 миллион фунт-стерлинг (263 миллион рубль)ни ташкил қилади. Яхтанинг корпуси қора ва олтин рангларга бўялган.
Макгрегор икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳисобланади.
Изоҳлар мавжуд емас