Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди
Маданият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Абдуманнон Убайдуллаев вафот этди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 7 август куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор, таниқли киноактёр, режиссёр ва педагог Абдуманнон Убайдуллаев 86 ёшида вафот этди. Унинг қарийб ярим асрлик фаолияти ўзбек фильм ҳамда маданияти ривожига муносиб ҳисса қўшди. Актёр вафоти ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди

​Абдуманнон Убайдуллаев кинорежиссёр Зульфиқор Мусоқовнинг "Ватан" фильмидаги роли билан халққа кенг танилган бўлиб, фаолияти давомида "Омад", "Сўнгги лаҳза", "Ҳижрон", "Назар", "Йигит йиғламасин", "Алданган кўнгил", "Меҳр" каби кўплаб бадиий фильмларда ва бир қанча миллий телесериалларда турли ролларни ижро этган. 

Шунингдек, педагог сифатида у сўнгги кунларига қадар Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг "Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати" кафедрасида талабаларга сабоқ бериб келаётган эди. 

Олдинроқ таниқли шоира ва жамоат арбоби Шарифа Салимова 5 август куни оғир хасталикдан сўнг 75 ёшида оламдан ўтганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...