Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) Афғонистонда озиқ-овқат инқирози тобора кучаяётганидан огоҳлантирди. Mамлакатда 14 миллиондан ортиқ киши, яъни аҳолининг қарийб учдан бир қисми жиддий озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда, шунингдек, 12 та вилоятда болалар ўртасида ўткир тўйиб овқатланмаслик даражаси юқорилигича қолмоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, бундай оғир аҳволга ишсизлик, нарх-навонинг кўтарилиши, савдо узилишлари ҳамда қўшни мамлакатлардан 6 миллионга яқин афғоннинг мажбурий қайтарилиши сабаб бўлган.
WFP ва UNICEF ҳамкорликда аёллар ва болаларга гуманитар ёрдам кўрсатаётган бўлса-да, молиялаштириш қисқаргани боис эҳтиёжларни тўлиқ қоплаш имкони бўлмаган.
Шу сабабли ташкилот донор давлатларни зарур 500 миллион долларлик шошилинч молиявий кўмакни ажратишга чақирмоқда.
Олдинроқ Афғонистонда "Толибон" томонидан норозилик намойиши бостирилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.

Изоҳлар мавжуд емас